Замонавий тиббиёт ривожида, инновацион ёндашув инсон саломатлигида муҳим аҳамият касб этади. 17 октябрда Беруний туманида очилган “Доктор Максудова инновацион” клиникаси бу талабларга жавоб беради. Тинчлик ва соғлиқ – бу ҳар бир инсон, бутун аҳолимиз учун ҳеч нарса билан ўлчаб, баҳолаб бўлмайдиган буюк неъмат. Фақат соғлом инсон ва халқ мислсиз ишларга қодир бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2018 йил 15-16 ноябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида ўтказилган мажлис баёнига асосан 2019 йилда Беруний туманида лойиҳа қиймати 11 млрд. сўм бўлган хусусий офтальмология ва диагностика маркази ташкил этиш белгиланган эди.
Юртимизда хусусий тиббиёт ривожи учун кенг имкониятлар яратилди. Кўпгина тиббиёт тараққий этган мамлакатларда қўлланилаётган илғор инновацион тиббий технологияларни мамлакатимиз тиббиётида жорий этишга ҳам алоҳида аҳамият берилмоқда. Шу муносабат билан туманимизда очилаётган “Доктор Максудова иннавацион клиникаси” кўз касалликларини замонавий тиббиётнинг энг сўнги услубида даволаш ва операция жараёнларини олиб боради.

Янги клиниканинг очилишидаги табрик сўз Беруний тумани ҳокими А.Сапарбаев нутқи билан бошланган бўлса, ДМС клиника таъсисчиси Ўзбекистонда ҳизмат кўрсатган тиббиёт ҳодими Зулфия Максудова ташриф буюрган меҳмонларга клиниканинг афзалликлари ва янги имкониятлари билан таништирди.
Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари Юсупбек Казбеков, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Атажан Хамраев, нуроний Рейимбой Қурбонбаевлар сўзга чиқиб, бутун халқимизни янги очилган клиника билан табриклади.

Клиникада телемедицина маркази ҳам ташкил қилинган бўлиб, эндиликда аҳолининг узоғини яқин қилган ҳолда чет эл малакали шифокорлари билан ҳамкорликда тажриба алмашиш ишлари олиб борилади. Офтолмология ва диогностика, стоматология, лор комбаин, гинекология-видеоколпоскопия, кардиология, ЭКГ, УЗИ хизматлари кўрсатилади. 10 нафар малакали шифокорлар ва 18 нафар ишчи ходимлар фаолият олиб боради. Ўрнатилган технологик ускуналар- АҚШ, Япония ва Германия давлатларидан олиб келинган.
Шу маънода, мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, аввало, инсон манфаатларини таъминлаш, фуқароларимиз саломатлигини мустаҳкамлашга, уларнинг ҳаётдан, бугунги давр ислоҳотларидан рози бўлиб яшашига хизмат қилмоқда.

ИННОВАЦИОН КЛИНИКАНИНГ ҚУЛАЙЛИКЛАРИ. БЕРУНИЙ ТУМАНИДАН ЯНГИЛИК.

Меню